Покистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудидаги дарадан микроавтобус қулаши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳалокат оқибатида тўққиз киши жароҳат олди.
Тахмин қилинишича, йўл-транспорт ҳодисасига ноқулай об-ҳаво шароитлари сабаб бўлган. Маълумотларга кўра, ёмғир ёққани боис йўл сирпанчиқ бўлган.
Изоҳ (0)