Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан «Xotira.uz» сайти ишга туширилди. Бу ҳақда «Uznews.uz» хабар қилмоқда.
Сайтда жаҳон майдонларида курашган ўзбекистонликларнинг суратлари тўпланган, шунингдек, уларнинг қаҳрамонликлари тасвирланган. Ниҳоят, сайтда Хотира ва қадрлаш кунини нишонлаш ҳақидаги янгиликлар чоп этиб борилмоқда.
Биринчи марта битта ресурсда урушнинг барча тирик қаҳрамонлари ҳақида маълумотлар тўпланди. Лойиҳа муаллифлари ҳар бир фахрий ҳақида аниқ маълумот топишга уринди.
Агар ташрифчиларда Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари ҳақида маълумотлар, фотосуратлар бўлса, улар «Қаҳрамонлик ҳақида гапириб бериш» номли форма ёрдамида ушбу маълумотларни сайт маъмуриятига йўллаши мумкин.
Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган #xotirauz ҳештегини қўллаб-қувватлаш мақсадида «Xotira.uz» сайтида «Камолот» ЁИҲ томонидан 9 май символикаси ҳамда Ўзбекистон байроғи тарқатиладиган пунктлар ҳақида ахборот тақдим этилди.
Изоҳ (0)