Канаданинг Гамильтон шаҳрида қиш чоғида вазн тўплаган қундуз девор панжараларида тиқилиб қолди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Қундузни ветеринария хизмати ходими Сара Мамбауркет топиб олди. Унинг сўзларига қараганда, жонивор мустақил равишда қопқондан чиқа олмаган, негаки унинг оёқлари ерга аранг етаётган эди.
Аёл жониворни совун ёрдамида чиқариб олиб, ёввойи ҳайвонлар учун бошпанага жойлади.
Изоҳ (0)