Россия президенти Владимир Путин ва Япония бош вазири Синдзо Абэ Жанубий Курил оролларида биргаликда ҳаракат қилиш борасида келишувга эришди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Жанубий Курилга Япония бизнесменлари ва амалдорларидан иборат делегация йўл олади. У ерда улар оролда Россия билан ҳамкорликдаги хўжалик фаолияти истиқболларига баҳо беради. Бу ҳақда икки давлат раҳбарининг музокаралари якунларига кўра маълум қилинди.
27 апрель куни Москвада ўтган музокараларда Россия ва Япониянинг мазкур минтақани ривожлантиришдаги ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)