Апрелда Қашқадарё вилоятида ўтказилган профилактика тадбирлари давомида аммиакли селитра минерал ўғитини ноқонуний сақлаб келиш билан боғлиқ бир қатор ҳолатлар фош этилди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Хусусан, Касби тумани Чўлқувар қишлоғи ҳудудидаги «Томорқа сабзавот» фермер хўжалиги раиси Асрор Тиркашев 500 килограмм, нархи 414 минг 250 сўмлик, «Юлчиев Файз» фермер хўжалиги раҳбари Фарҳод Астанов икки тонна, нархи 2 миллион 236 минг 950 сўмлик аммиакли селитра минерал ўғитини ноқонуний сақлаб келаётгани фош этилди.
Ҳозирги пайтда мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)