Маунтин-Вью шаҳри полицияси K-5 қўриқчи роботига ҳужум қилган 41 ёшли Жейсон Силвейнни ҳибсга олди. Робот Knightscope стартапи томонидан жиноятларни прогнозлаш ва уларнинг олдини олиш учун яратилган, деб хабар беради TJournal.
Воқеа 19 апрель куни Knightscope парковкасида рўй берди. У ерда K-5 синовдан ўтказилаётган эди. Силвейн компания офисига келиб, машинадан чиқиши билан роботга ҳужум қилди. Робот шу заҳотиёқ сигнализацияни фаоллаштирди, бунинг натижасида стартап ходимлари қочаётган ҳуқуқбузарни қўлга олди.
Гувоҳларнинг айтишича, Силвейн маст бўлган. Эркак маст ҳолда жамоат жойига бостириб киришда айбланди. Силвейннинг ўзи эса муҳандис эканлигини ва шунчаки роботни текшириб кўрмоқчи бўлганини айтмоқда.
Изоҳ (0)