Ҳамма Исландия ҳақида эшитган, аммо саноқли кишиларгина бу мамлакатни бориб кўрган. AdMe ушбу ажойиб юртнинг гўзаллигига мафтун бўлган ҳолда, Исландия — жозибали шимол мўъжизаси эканлигини исботловчи далилларни келтириб ўтди.
Ушбу мамлакатнинг энг яққол афзаллиги — унинг табиати. Бу ерда шаршаралар, дарёлар, тоғлар — сероб.
Масалан, бу ерда машҳур Деттифосс шаршараси жойлашган, у Европада энг шиддатли шаршара ҳисобланади.
Исландия табиати анча совуқ, шунинг учун маҳаллий аҳоли ўз имкониятига қараб, шаҳар ландшафтига бўёқларни ўзлари қўшади. Айниқса, бу пойтахт Рейкьявикка тааллуқли.
Изоҳ (0)