АҚШ президенти Дональд Трамп Америка қуролли кучларининг Суриядаги Шайрат авиабазасига ракетали зарбаси амалга оширилган Porter эсминеци қўмондони билан шахсан боғланди ва унга миннатдорлик сўзларини айтди, деб ёзади «Газета.ru».

Foto: Twitter / @PressSec

Фото: Twitter / @PressSec

Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Шон Спайсер ўз Twitter’ида маълум қилди.

«Бугун куннинг иккинчи ярмида президент Сурияга берилган зарба билан табриклаш ва бунинг учун миннатдорлик билдириш мақсадида коммандер, Porter кемаси капитанига қўнғироқ қилди», — деб ёзди у.