Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон ИИВнинг қатор бўлинмаларига янги бошлиқлар тайинланди. Бу ҳақда «Постда» газетасига таяниб, «Газета.uz» хабар берди.

Фото: ИИВ матбуот хизмати

Фото: ИИВ матбуот хизмати

Навоий шаҳар ички ишлар бўлимига подполковник Фарҳод Сидиқов бошлиқ бўлди. Урганч шаҳар ИИБга эса подполковник Илҳом Тожимуродов раҳбарлик қилади.

Шунингдек, Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туман ИИБга — подполковник Валижон Ибрагимов, Навоий вилояти Қизилтепа туман ИИБга — подполковник Юнус Эшмуратов, Андижон вилояти Хўжаобод туман ИИБга — подполковник Сирожиддин Мамадалиев, Қашқадарё вилояти Муборак туман ИИБга — подполковник Салоҳиддин Шарипов ва шу вилоятнинг Нишон тумани ИИБга — подполковник Маҳманазар Холмуродов бошлиқ этиб тайинланди.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеаларида айбланаётганлар суди давом этмоқда: асосий гумонланувчилардан бири иккинчисини фирибгар деб атади
Маҳаллий
Қашқадарёда 3 кунлик фирма 2,6 млрд сўмлик иссиқхона ўрнатиш тендерини ютиб олди
Дунё
Лукашенко Беларусь ташқи ишлар вазири Макей билан видолашув маросимида иштирок этди (фото)