Бундан 14 йил аввал, 2003 йил 9 апрель куни АҚШ армияси Бағдодга кириб, ироқликлар билан бирга ал-Фирдавс майдонидаги Саддам Ҳусайн ҳайкалини қулатган эди, деб хабар беради TJournal.
Ҳусайннинг мотоциклларини тузатган Қадим ал-Жабури орадан 13 йил ўтиб, 2003 йил апрель воқеалари ҳақида гапириб берди.
Ал-Жабури оиласидаги 15 кишидан 14 нафари Ҳусайн режимида жазоланган, Жабурининг ўзи Саддам Ҳусайннинг ғазабига учрагач эса, у бир ярим йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Саддам Ҳусайннинг ҳайкали бузилаётган вақтда Қадим асабий ҳолатда катта болға билан ҳайкалнинг асосига урган. У ҳарбийга АҚШ байроғининг ўрнига осиб қўйиши учун Ироқ байроғини берган.
Кейинроқ 2016 йил Қадим ал-Жабури Жорж Буш ва Тони Блэр ёлғончи бўлганини, улар Ироқни қайта тиклаш ўрнига ер билан бир қилганини айтган эди.
https://youtu.be/z9wC6W7EJpg
Изоҳ (0)