АПЛ. «Ливерпуль» 2 та, «Сити» ва «Челси» 3 та, «Тоттенҳэм» 4 та гол урган тур
Англия Премьер-лигаси 32-турининг 7 та учрашувига якун ясалди.
Чемпионлик учун асосий даъвогар бўлиб турган икки клуб 3 очкони қўлга киритди. Сон Хён Мин Англия Премьер-лигасининг бир мавсумида энг кўп гол урган футболчига айланиб, «Тоттенҳэм»га ғалаба келтирган бўлса, «Челси» футболчилари «Борнмут» майдонидан зафар қучиб қайтди.
Шунингдек, «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» клублари ҳам мазкур турда 3 очкони қўлга киритди. Гвардиола шогирдлари бу борада 3 та гол уришга муваффақ бўлди. «Сток Сити» уйида ўйнаган ливерпуллик футболчилар эса иродали ғалабани қўлга киритди.
Англия Премьер-лигаси 32-тур ўйинлари 8 апрель, шанба
Изоҳ (0)