Халқаро олимпия қўмитаси Ўзбекистон сафида уч марта Олимпиада чемпионлигини қўлга киритган Артур Таймазовни Пекин—2008 чемпионлигидан маҳрум қилганди.
Бунга жавобан Артур Таймазов Facebook тармоғида ўз мухлислари учун пост қолдирди, деб ёзди «Оламспорт» нашри.
Болалигимдан Олимпиада чемпиони бўлишни орзу қилардим. Бунинг учун умримни бағишладим, соғлиғимни гиламга тикдим.Мен медалларимни доим ҳалол кураш орқали ютиб олганман. Та’қиқланган моддаларни ҳеч қачон истеъмол қилмаганман. 16 йил давомида жуда кўп марта допинг-проба топширдим ва улардан ҳеч бири ижобий натижа бермаган. Чунки сен чемпион бўлиб, ўз юртингни зарҳал ҳарфлар билан тарихга ёзиб қўяр экансан, барчанинг эътиборида эканингни ҳис қиласан. Хато қилишга, ножўя ҳаракатларга хаққинг йўқ бўлади.
Оилам, яқинларим менга доим куч бериб турган ва бу менга олға интилишда ёрдам берган. Учинчи олтин медалимни қўлга киритишда бутун Осетия ҳам дуода бўлган. Шунинг учун ҳам муваффақиятга эриша олганман.
Мен ўзим учун, менга ишонганлар учун, меҳнатимни қадрлаганлар учун Олимпиаданинг уч карра чемпиони бўлиб қолавераман. Халқаро олимпия қўмитаси қарорига эса эътироз билдираман.
Артур Таймазов, уч карра Олимпиада чемпиони
Изоҳ (0)