Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев бир гуруҳ талабалар, фаол ва истеъдодли ўқувчилар билан учрашди, деб хабар беради ЎзА.
Учрашувда асосий эътибор ёшларнинг мақсад ва интилишларини рағбатлантириш, муаммоларини ҳал этишда давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини кучайтириш, ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асраш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш масалаларига қаратилди.
Тадбирда Андижон шаҳридаги «Чўлпон» кинотеатри ўрнида барпо этилаётган «Ёшлар маркази» энг замонавий технологик воситалар, жиҳозлар билан таъминланиб, келгусида ёшларнинг истеъдод ва салоҳиятини юзага чиқаришига кўмаклашадиган масканга айланиши таъкидланди.
«‘Камолот’ ёшлар ижтимоий ҳаракати фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича тайёрланаётган ҳужжат лойиҳаси муҳокама қилинди. Лойиҳада ҳаракат фаоллари учун қатор имтиёз ва имкониятлар бериш белгилангани ёшлар томонидан қўллаб-қувватланди», — дейилади ЎзА ахборотида.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)