Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳудудий коммунал фойдаланиш бирлашмаси тузилмасидаги амалдаги 1055 диспетчерлик хизмати базасида Тошкент шаҳрининг 1055 марказий диспетчерлик хизмати фаолиятини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 5 апрель, чоршанба куни Тошкент шаҳар ҳокимиятида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Foto: “Daryo”

Фото: «Дарё»

1055 марказий диспетчерлик хизмати барча турдаги коммунал хизматлар бўйича мурожаатларни қабул қилади. Хизматга коммунал хизматларнинг барча турлари бўйича юзага келган носозликлар, узилишлар ва муаммолар бўйича мурожаат қилиш мумкин бўлади.

Анжуманда маълум қилинишича, ҳозирда лойиҳа устида қизғин иш олиб борилмоқда. Лойиҳа ишга тушгач, кундузги сменада 30 нафар, тунги сменада эса 15 нафар оператор аҳолининг мурожаатларини қабул қилади. Лойиҳанинг дастлабки босқичи жорий йилнинг охиригача ишга туширилиши кутилмоқда.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!