Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳиндистоннинг Панжоб штатидаги суд маҳаллий фермер Сампуран Сингхга ундан қарздор бўлган темирйўл маъмурияти томонидан товон сифатида йўловчи поезди берилиши ҳақида ҳукм чиқарди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: NDTV

Фото: NDTV

Маълум қилинишича, ҳукмга биноан 20 вагондан иборат йўловчи поезди судга мурожаат қилган фермерга қарзлар ўрнига берилади.

Сампуран Сингх судлашган штатнинг темирйўллар бошқармаси бир неча йил олдин темирйўл тармоғини қуриш мақсадида фермернинг ерини тортиб олган, бироқ ер учун тўланиши лозим бўлган бир миллион рупий (қарийб 15,3 минг доллар) берилмаган.

2015 йил Сингх мазкур ишда ютиб чиқди, бироқ темирйўл маъмурияти пули йўқлигини айтиб, тегишли пулни тўламади. Фермернинг адвокати жорий йилнинг январь ойида ишни яна бир бор судга топширди ва судья поезднинг фермер ҳисобига мусодара қилиниши ҳақида ҳукм чиқарди.

17 март куни кечки пайт Сингх адвокати ва суд нозирлари билан Лудҳиана шаҳри вокзалига келиб, келаётган поездни кутиб турди ва унинг машинистига поездни фермер ҳисобига мусодара қилиш билан боғлиқ ҳукмни кўрсатди.

Сингх машинистга йўловчиларни манзилига етказиши учун йўналиш бўйича рейсни тугатишига рухсат берди.

Темирйўл маъмурияти яна икки кун давомида, қарзни тўлаш учун пул топгунига қадар ушбу поезд таркибидан фойдаланиб туриш учун унинг янги эгасидан рухсат олди. Агар пул топилмаса, 20 вагонли поезд кимошди савдога қўйилиши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Сезмагансиз ҳам: Фильм воқеаларидаги мантиққа тўғри келмайдиган қўпол хатолар (фото) 
Маҳаллий
Қатар амири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди (фото)
Карьера
Ҳокимият уларнинг қўлларида: Бутун дунёни бошқарадиган бешта оила (фото)