Ўзбекистонлик автоҳаваскорларнинг ижтимоий тармоқлардаги оммабоп гуруҳларида Тошкентнинг Юнусобод-19 мавзесида 13 март, душанба куни содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси суратлари тарқалди. Бу ҳақда «Darakchi.uz» хабар бермоқда.
Суратларда Malibu автомобилининг олд қисми йўл четидаги дарахтга зарб билан урилиши оқибатида жиддий зарарланганини кўриш мумкин. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг тахминича, Malibu автоювиш шохобчасида қолдирилган, шохобча ходимларидан эса автомобилни йўлга ҳайдаб чиқиши оқибатида авария юз берган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)