Англия кубогининг ярим финалида тўп сурадиган икки жамоа номи аниқ бўлди: «Арсенал» ва «Манчестер Сити». Финал йўлида мазкур икки клуб ўзаро тўқнаш келади.
«Манчестер Сити» АПЛнинг сўнгги турида «Сток Сити»ни таслим қила олмаганди. Мамлакат кубогининг чорак финалида эса «Мидлсбро»ни енгди — 2:0.
Чемпионлар лигасидан шармандали тарзда чиқиб кетган «Арсенал» эса қуйи лига клубига имконият қолдирмади ҳамда ўзига анчагина келиб олди.
Бугун — 12 март куни Лондоннинг бошқа бир клуби «Тоттенҳэм» ярим финал йўлида юриш қилса, эртага «Челси» ўз майдонида «Манчестер Юнайтед» қаршилигини синдиришга уриниб кўради.
Англия кубоги Чорак финал 11 март, шанба
«Мидлсбро» — «Манчестер Сити» 0:2
Голлар: Давид Сильва, 3 (0:1). Серхио Агуэро, 67 (0:2).«Арсенал» — «Лонкольн Сити» 5:0
Голлар: Тео Уолкотт, 45 (1:0). Оливье Жиру, 53 (2:0). Уотерфолл, 58-авт (3:0). Алексис Санчес, 72 (4:0). Аарон Рэмзи, 75 (5:0).12 март, якшанба«Тоттенҳэм» — «Миллуолл»
13 март, душанба«Челси» — «Манчестер Юнайтед»
Изоҳ (0)