Бостон аэропортида музлашга қарши ишлов берувчи махсус автомобиль Alaska Airlines самолёти билан тўқнашди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Фалокат натижасида бир киши жароҳат олди. Фавқулодда вазият кечки пайт, самолёт учишга тайёр бўлган вақтда содир бўлган. Автомобиль самолётнинг чап қанотига бориб урилган.
Аэропортнинг расмий вакиллари тўқнашувдан сўнг юк автомобили ағдарилиб кетгани ва бунинг натижасида бир кишига жароҳат етганини маълум қилди. Жароҳат олган шахс касалхонага ётқизилган.
Фавқулодда вазиятдан сўнг рейс бекор қилиниб, йўловчилар меҳмонхонага жойлаштирилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)