Туркиянинг Диёрбакир вилоятидаги темирйўлда бомбанинг ишга тушиши натижасида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, портлаш юк поезди ўтаётган вақтда содир бўлган. Натижада 10 та вагон ағдарилиб кетган.Тахминларга кўра, мазкур вазият натижасида жабрланганлар ҳам, қурбонлар ҳам йўқ. Воқеа содир бўлган жойга тез ёрдам машиналари юборилган.
Портлаш ким томонидан амалга оширилгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)