Тошкент вилояти, Қибрай тумани «Ёшлик» МФЙда яшовчи, ишламайдиган, 1981 йилда туғилган фуқаронинг уйида ёлланиб ишлаб юрган, Чирчиқ шаҳрида яшовчи шахс уй бекаси ухлаб қолганидан фойдаланиб, ўғриликка қўл урди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жиноятчи уйдан 1 миллион 200 минг сўм пул, 700 доллар, LG телевизори, SONY русумли фотоаппарат, iPhone мобил телефони ва турли қимматбаҳо заргарлик буюмларини олиб, уй эгасининг Lacetti автомашинасига юклади ва автомашинани ҳайдаб воқеа жойидан қочди.

Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида мазкур жиноятни содир этган, 1971 йилда туғилган шахс аниқланиб, ушланди.

Унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!