Хитойдан Ўзбекистонга ёрдам кемаларининг биринчи партияси 24 февраль куни тонгги соат 5 да Чунциндан «Юйсиньоу» (Чунцин—Шинжон—Европа) халқаро темир йўл йўналиши бўйича йўлга чиқди. Бу ҳақда «Жэньминь жибао» газетаси маълум қилди, деб ёзади «1news.uz».
Хитойдан Ўзбекистонга ёрдам лойиҳаси Хитойнинг «Битта камар, битта йўл» миллий стратегияси бўйича асосий лойиҳаларидан биридир.
Кемалар асосан суғориш учун сув ўтказувчи каналларни тозалашга мўлжалланган. Ўзбекистонга жами 20 та кема етказиб берилади. Улар бешта партияда юборилади. Хабарда маълум қилинишича, биринчи партияда учта кема юборилган. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)