Ўзбекистон ва Словакия ҳукуматлари ўртасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний муомаласига қарши кураш бўйича ҳамкорлик тўғрисида Битим 23 февраль куни кучга кирди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу битим 2016 йилнинг 20 сентябрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган эди.
«Ҳужжатда икки мамлакат ваколатли органлари ўртасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашда ҳамда прекурсорларни қонуний ишлаб чиқариш, тарқатиш ва фойдаланишни назорат қилиш соҳасида ҳамкорлик механизмини яратиш кўзда тутилади», — дейилади ТИВ ахборотида.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)