Хитойнинг Чжэцзян провинциясида яшовчи 94 ёшли аёл интернетда кунг-фу билан шуғулланиши ҳақида хабар тарқалгач, машҳур бўлиб кетди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Чжан Хэсянь ушбу жанг санъати билан 4 ёшида қизиққан ва улғайганидан кейин Нинбо шаҳрида қолганларга ҳам дарс ўтди. Ҳозирги кунда пенсионер ҳар куни спорт билан шуғулланади, қурол сифатида эса ёғоч таёқни ишлатади.
«Кунг-фу буви» ўз ўғли билан машғулотлар ўтказади, шунингдек, эварасига ҳам дарс беради. Хэсянь яхши жисмоний ҳолатда бўлиб турибди ва саломатлигидан шикоят қилмайди.
Қайд этилишича, маҳаллий аҳоли 94 ёшли бувини «рицар-аёл» деб атайди. Аёлнинг айтишича, ёшлигида у хотинини ураётган эркакни кўкрагига битта зарба бериш орқали тўхтатиб қолган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)