Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Испания Ла лигасининг 23-турида Каталониянинг «Барселона» клуби қийин ғалабани қўлга киритди. «Камп Ноу»да «Леганес»ни қабул қилган Луис Энрике жамоаси 2:1 ҳисобида муваффақият қозонди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Беллашувда «Барселона»ни Лионель Месси қутқариб қолди дейиш мумкин. У аввалига ҳисобни очиб берган бўлса, учрашув сўнггида пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасига 3 очко тақдим этди.

Мазкур ғалаба «Барселона»ни яна 2-поғонага олиб чиқди. Айни вақтда клуб «Севилья»га қараганда 2 очко кўпроқ жамғарган.

Кеча куннинг марказий ўйини Сан-Себастьян шаҳрида ўтиб, «Реал Сосьедад» ўз майдонида «Вильярреал»га имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа мезбонлар кучли тўртлик учун курашиш имкониятини анча пасайтирди.

Испания Ла лигаси 23-тур 19 февраль, якшанба

«Реал Сосьедад» — «Вильярреал» 0:1

Гол: Самуэль Кастильехо, 90+4 (0:1).

«Валенсия» — «Атлетик» 2:0

Голлар: Луиш Нани, 13 (1:0). Симоне Заза, 45+1 (2:0).

«Сельта» — «Осасуна» 3:0

Голлар: Пионе Систо, 23 (1:0). Жозабед, 87 (2:0). Яго Аспас, 89 (3:0).

«Барселона» — «Леганес» 2:1

Голлар: Лионель Месси, 4 (1:0). Унаи Лопес, 71 (1:1). Лионель Месси, 89-пен (2:1).

20 февраль, душанба«Малага» — «Лас-Пальмас»

Фото: Livescore.in

Фото: Livescore.in

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Экологик офат”: Каховка ГЭС портлашининг бешта даҳшатли оқибати
Кино
“Одамларга инсониятни қириб юборувчи кометадан қайсидир машҳур хонанданинг ишқий муносабати қизиқроқ…” — “Тепага қараманг” фильми ҳақида
Дунё
Шимолий Кореяда ўз жонига қасд қилувчилар сони кўпаймоқда