КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг акаси Ким Чон Намнинг ўлимига сирли пул жамғармалари билан боғлиқ можаро сабаб бўлгани тахминлардан бири сифатида илгари сурилмоқда. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Yonhap агентлиги маълумотларига кўра, Ким Чон Нам поччаси Чан Сон Тхек қатл этилганидан сўнг, Макаодаги сирли ҳисоб рақамларига кириш имкониятини қўлга киритган. КХДР етакчиси Ким Чен Ин акасига Макаода сақланаётган пуллар билан Шимолий Кореяга қайтишини буюрган, бироқ ака бу талабни рад этган.
Бундан ташқари, Ким Чон Намга катта ўғли мамлакат ташқарисида яшашга мажбур бўлаётганини ўйлаб қайғурган отаси Ким Чен Ирдан анчагина маблағ мерос қолгани ҳам айтилмоқда.
Қайд этилишича, мамлакатга қайтиш борасидаги буйруқнинг рад этилиши Ким Чен Иннинг ғазабини келтирган. КХДР раҳбарияти бир неча йил мобайнида Ким Чон Намга ўлдирилишини айтиб, унга таҳдид қилган.
Япониянинг Jiji Press агентлиги Ким Чон Намнинг ўлими асосида сиёсий сабаблар ҳам ётганини тахмин қилмоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, КХДР етакчисининг акаси қувғиндаги Шимолий Корея ҳукуматини тузишга уринганликда гумон қилинган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)