Доғистон пойтахти Махачқалъа шаҳрида истиқомат қилувчи бола ўз дўстини пичоқлаб қўйди, деб хабар бермоқда «Вестник Кавказа».
Шаҳар марказидаги кўчалардан бирида содир бўлган воқеа жойига тезда полиция ходимлари етиб келди. Ҳужум қилган шахс ҳибсга олиниб, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
Маълум қилинишича, гумондор шахс дўстига ижтимоий тармоқда тарқалган хавфли «Кўк кит» ўйинида берилган аниқ кўрсатмага асосан пичоқ билан ҳужум қилган.
Жабрланган бола маҳаллий касалхонанинг реанимация бўлимида оғир аҳволда ётибди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)