Google фойдаланувчилар маълумотларининг махфийлиги сиёсатига мос келмайдиган барча дастурларни Google Play’дан ўчиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Next Web маълум қилди.

Foto: The Next Web

Фото: The Next Web

Компания фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларидан фойдаланувчи дастурлар ишлаб чиқарувчиларига хатлар юборишни бошлади.

Google дастурлар яратувчиларига махфий маълумотлардан фойдаланиш ҳақидаги огоҳлантиришни қоидаларга киритиш ёки ўз сервисларига камера, микрофон ёки контактлар ҳақидаги маълумотларни сўрашни тақиқлашни тавсия этади.

Нашрнинг таъкидлашича, Google талаблари туфайли Google Play’дан миллионлаб дастурлар ўчирилади. Яратувчилар ўз дастурларидаги махфийлик сиёсати билан боғлиқ қоидаларни 15 мартгача тартибга келтириши лозим. Акс ҳолда маҳсулот блокланиб, Play Store’дан ўчирилади.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.