Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига сафари давомида Ангор туманидаги Занг гиламбоб қишлоғида Шоди бобо Хушбоқов хонадонида бўлди, дея хабар бермоқда ЎзА. Шавкат Мирзиёев Шоди бобо ва у кишининг умр йўлдоши Саломат момо билан оиланинг кундалик ҳаёти, фарзандлар ва набираларнинг тарбияси тўғрисида суҳбатлашган.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА
Сиз каби кўпни кўрган, юзидан нур ёғилиб турган отахон ва онахонлар жамиятимизнинг мустаҳкам замини, юртимизнинг файзу баракасидир.

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

«Ердан унумли фойдаланилса, Сурхондарё шароитида йилда уч мартагача ҳосил олиш мумкинлиги, ҳаракат қилган одам ўзини ҳам, халқини ҳам бой қилиши таъкидланди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ўзгаришлар, истиқболдаги режа ва эзгу мақсадлар ҳақида сўз юритилди. Хонадон эгалари давлатимиз раҳбари халқ ичига кириб, одамларнинг фикрини ўрганаётганидан юртдошларимиз жуда мамнун бўлаётганини таъкидлади. Одамлар оғирини енгил қилиш, турмушини янада фаровон этиш борасидаги улкан, тизимли ишлари учун Президентимизга самимий миннатдорлик билдирди», — дейилади ЎзА ахборотида.Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар