Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Қўшиқчи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фурқат Мирзаев вафот этди. Бу ҳақда Facebook фойдаланувчиси Каримберди Турамурод хабар берди.

Фото: Facebook / Каримберди Турамурод

Фото: Facebook / Каримберди Турамурод

Постга ёзилган изоҳлардан маълум бўлишича, қўшиқчи Ҳиндистонга даволаниш учун жўнаб кетган ва ўша ерда оламдан ўтган.

Фурқат Мирзаевнинг дафн маросими 11 февраль, шанба куни бўлиб ўтади.

Самарқандлик санъаткор «Қўшни қиз», «Лалалалайчи келди» қўшиқлари билан танилган эди.

Аввалроқ Ўзбекистон телевидениеси ривожига катта ҳисса қўшган ижодкор, таниқли сухандон, журналист, «MY5» телеканалидаги «Дийдор ширин» кўрсатуви муаллифи ва бошловчиси Насиба Мақсудова 8 февраль, чоршанба куни 68 ёшида оламдан ўтгани хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар