Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўтган йили #Navoiy575 ва #BoburDay ҳештегларини дунё трендига олиб чиққан «E-yoshlar» гуруҳи бу йил ҳам ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда барча ватандошлар, хусусан, виртуал оламдаги фаол ёшларни ўз сафига чорлаб қолади.

photo_2017-02-07_15-32-29«E-yoshlar» улар билан биргаликда #NavoiyDay ва #BoburDay ҳештегларини бутун жаҳон Интернет фойдаланувчилари ўртасида фаол тарғиб қилиб, мазкур ҳештегларни дунё трендига олиб чиқмоқчи ва яна бир бора ҳақиқий интернет сайлини ўтказиш учун бел боғлаган.

Мазкур виртуал акция жорий йилнинг февраль ойи ижтимоий тармоқлардаги энг шов-шувли кампанияси бўлиши кутилмоқда.

Акция талабларига кўра,Twitter фойдаланувчилари 9 февраль куни соат 9:00 дан бошлаб #NavoiyDay ҳештеги билан, 14 февраль куни соат 14:00 дан бошлаб эса #BoburDay‬‬ ҳештеги билан пост қолдиришлари керак бўлади.

Акцияда, шунингдек, Facebook ва Instagram фойдаланувчилари ҳам ўз постларида ушбу ҳештегларни ишлатган ҳолда қатнашишлари мумкин.

Қайд этиш жоизки, «E-yoshlar» гуруҳи 14 февраль куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида «Очиқ эшиклар куни» ўтказишни режалаштирган.

Унда ҳар бир киши фаол иштирок этиш учун университетга ташриф буюриши ва ҳудудда ўрнатилган Бобур Мирзо таваллуд кунига бағишлаб тайёрланган махсус баннерлар, декорация ва иллюстрациялар атрофида суратга тушиб, ўз иштирокини онлайн тизимда турли ижтимоий тармоқларда акс эттириб бориши мумкин.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар