Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Британия музейи (The British Museum) — Буюк Британия бош тарихий-археологик музейи дунёдаги энг кўп ташриф буюриладиган бадиий музейлар орасида 2-ўринда туради.

Фото: «Myculturecraving.com»

Фото: «Myculturecraving.com»

Агар сиз Британия музейига бориб қолган бўлсангиз, албатта кўришингиз зарур бўлган бир неча жойлар бор.

Розетта тоши

Розетт тоши — қадимги Миср ёзувини ўқишга ёрдам берган ва кўриниши унча аҳамиятли бўлмаган гранит плита.

Парфенон ҳайкаллари

Музейнинг 18-залида 1801 йил граф Элжин томонидан Афинадан келтирилган Элжин бўртма нақшлари деб номланувчи ҳайкаллар ва бўртма нақшлар жойлашган.

Соатлар зали 

Британия музейининг 44-зали ёнидан кирмай ўтиб кетолмайсиз. Турлича ва ҳар хил ўлчамдаги жуда кўплаб соатларнинг жаранги, чиққиллаши ва бонг ўриши беихтиёр эътиборингизни тортади.

Саттон-Ху хазинаси

1938 йил Саттон-Ху қўрғонида топилган бу хазина Британия ҳудудининг энг аҳамиятли археологик топилмаларидан бири ҳисобланади.

Линдоулик одам

Чешир графлигидаги Линдоу торф ботқоғида 1984 йил торф қазиб олишда мукаммал тарзда сақланган одам жасади топилди. Кейинчалик текширишларда бу одам эрамизнинг 20—90 йилларида ўлганлиги маълум бўлди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар