Вазирлар Маҳкамасининг 27 январдаги қарори билан ҳукуматнинг 2016 йил 22 сентябрдаги «Ғўзапоядан ёғоч қириндили плиталар ишлаб чиқариш бўйича замонавий корхоналарни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Norma хабар берди.

Foto: “Dic.academic.ru”

Фото: «Dic.academic.ru»

Тузатишларга кўра, Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида ғўзапоядан ёғоч қириндили плиталар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа қуввати 30 минг м³ га тенг бўлган корхона ташкил этилади.

Объектни ишга тушириш муддати — 2017 йилнинг тўртинчи чораги.