«Ўзбектелеком» компанияси 2 февралдан Ўзбекистон провайдерлари учун ташқи канал интернет хизматлари тарифи 1 Мбит/секунд учун 86,11 долларга туширилганини маълум қилди.
Бу йилнинг ўзида тарифлар тўртинчи марта арзонлаштирилди. Тарифлар 2017 йил 1 январдан 1 Мбит/секунд учун 91,07 доллар, 6 январдан 87,57 доллар, 10 январдан 86,85 доллар ва 2 февралдан 86,11 долларга туширилди.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда тарифлар 12 марта туширилган эди. 2016 йил январь ойидан декабрь ойигача 1 Мбит/секунд учун 156,24 доллардан 91,50 долларгача арзонлаштирилган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)