NASA тармоққа АҚШнинг Гренландиядаги ядро, биологик ва кимёвий қуроллар қолаётган ташландиқ ҳарбий базаси яқинида музликлар эриши суръати кўрсатилган харитани эълон қилди. Харита 1950 ва 2090 йиллардаги вазиятни таққослаш имконини беради.
Тақдим этилган тасвирда муз массаси балансини, яъни, муз тўпланиши ва камайиши орасидаги фарқни кузатиш мумкин.
Харитада тўқ қизил ранг билан муз денгиз юзасидан йилига уч ва ундан кўпроқ метр чекинадиган, кўк ранг билан эса, аксинча, кўпайиб борадиган ҳудудлар белгиланган.
Маълумотлар ҳудудида ҳарбий база жойлашган музликнинг бевосита эриши тахминан 2090 йилда бошланишидан далолат бермоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)