Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида 1 февраль куни Қирғизистон элчиси Данияр Сидиков билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат давомида Ўзбекистон — Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳлари фаолиятининг амалий жиҳатлари икки давлат раҳбарларининг тегишли топшириқларини амалга ошириш нуқтаи назаридан муҳокама қилинди.
Учрашувда турли даражаларда бўлажак Ўзбекистон — Қирғизистон учрашувлари билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)