Хоразм вилоятида 2017 йил сентябрь ойида Chevrolet Labo автомобилининг такомиллаштирилган моделини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Урганчдаги Хоразм вилояти фаоллари билан бўлган учрашувида маълум қилди, деб хабар бермоқда Uzbekistan Today.
Хоразм вилоятида автомобиллар ишлаб чиқариш 2015 йил 27 июль куни GM Uzbekistan томонидан йўлга қўйилган.
Chevrolet Labo автомобили Damas’нинг шаҳар ва қишлоқ жойларда қисқа масофаларга юк ташиш учун мўлжалланган борт кузови очиқ модификацияси ҳисобланади.
Автомобилнинг энг юқори тезлиги соатига 115 километрни ташкил этади.
Мазкур маркали автомобиль, асосан, бензин ёрдамида ҳаракатга келади. Бироқ мукаммаллаштирилган моделлар сиқилган газ билан ишлаш имконини берувчи тизимга эга бўлиб, бу автомобилни янада тежамкор қилади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)