Facebook ижтимоий тармоғи Messenger мобил дастурида реклама жойлаштиришни синов тариқасида йўлга қўйди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Рекламани биринчи бўлиб Messenger’нинг Австралия ва Таиланддаги фойдаланувчилари кўриши мумкин.
Мобил дастур орқали жойлаштирилган реклама эълонлари экранда шу заҳоти ёзув ва ҳавола билан сурат шаклида акс этади.
Фойдаланувчи ҳавола орқали ўтиб, маҳсулот ҳақида батафсилроқ маълумот олиши ёки қизиқтирган хизматга обуна бўлиши мумкин.
Facebook реклама ёзишмалар вақтида, фойдаланувчининг ўзи эълонга тегинмагунича, экранга чиқмаслигига ваъда берди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)