Ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиладиган футбол бўйича қитъанинг энг нуфузли турнири — Осиё кубоги 2019 йил БАА мамлакатида бўлиб ўтади. Абу Даби шаҳри мезбонлик қилган мусобақа ташкилий қўмитасининг йиғилишида учрашувлар бўлиб ўтадиган стадионлар номи, шунингдек, уларнинг саналарига ойдинлик киритилди. Бу ҳақда ОФК матбуот хизмати хабар берди.
Осиё кубоги—2019 мусобақа номи билан боғлиқ йилнинг 5 январь ва 1 февраль кунлари оралиғида бўлиб ўтади. БАА уни 8 та стадион билан қабул қилади. Шуларнинг 3 таси пойтахт Абу Дабида жойлашган бўлса, Дубай ва Ал-Айндан 2 тадан ўйингоҳ танлаб олинган. Сўнгги стадион Шаржа шаҳрида жойлашган.
Турнирнинг очилиш ўйини ва ҳал қилувчи финал беллашуви Абу Дабидаги Zayed Sports City аренасида ўтказилади. Қайд этиш керак, Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк бор 24 та терма жамоа чемпионлик учун кураш олиб борадиган Осиё кубоги чиптасини қўлга киритиб бўлган.
Қуйида стадионлар суратлари билан берилган. Бунда яқин орада амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар ҳам бор.
Изоҳ (0)