Филиппин жанубида 8 нафар балиқчи қароқчилар ҳужуми қурбони бўлди. Бу ҳақда мамлакат қирғоқ ҳимояси вакили Арманд Балило маълум қилди, дея хабар беради «РБК».

Foto: AP

Фото: AP

Бортида 15 киши бўлган балиқчилик кемасига Филиппиннинг Замбоанга ярим ороли яқинида 5 кишидан иборат қуролланган гуруҳ ҳужум қилди.

Улар балиқчиларга қарата ўт очди. Бунинг оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, 5 киши яраланди, икки киши омон қолди. Биз ҳужумни қароқчилар уюштирган деб ҳисоблаймиз, жангарилар гаров пули ундириш учун одамларни асирликка олган бўларди.

Арманд Балило, Филиппин қирғоқ ҳимояси вакили

Ҳужум қилган гуруҳ яширинишга улгурди, уларни қидиришга кемалар жўнатилди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.