Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Рим папаси Франциск ўз вазифадошларидан фарқли ўлароқ, чет элга сафарлари чоғида зирҳли автомобилда ҳаракатланмоқчи эмаслигини маълум қилди, деб ёзади Reuters. Бу ҳақда понтифик италиялик журналист ва Ватикан бўйича мутахассис Андреа Торниеллининг «Саёҳат» китобига ёзган сўзбошида айтиб ўтди.

Фото: AP

Фото: AP

Руҳонийнинг аниқлик киритишича, юзага келиши мумкин бўлган хавфларга қарамай, у одамларга яқин бўлишни истайди. «Балки бу тентакликдир, бироқ шуни айтишим керакки, мен ўзим учун ҳеч ҳам хавотирланмайман. Аммо мен билан бирга саёҳат қиладиган ва мен турли мамлакатларда учратадиган одамлар ҳақида ташвишланаман», — дея қайд этди Рим папаси.

У, шунингдек, кучайтирилган хавфсизлик чоралари зарур эканлигини тушунишини, бироқ «епископ — бу руҳоний, ота эканлиги ҳамда у ва одамлар ўртасида ҳеч қандай тўсиқ бўлмаслиги кераклиги»ни қўшимча қилди.

Reuters таъкидлашича, сўнгги икки йил ичида Италия полицияси Европада терактлар кўпайгани туфайли Ватикан ҳудудида хавфсизлик чораларини анча кучайтирди. Шунга қарамай, Франциск Рим бўйлаб ҳамон Ford Focus’да ҳаракатланиб, соқчилари кўзга ташланмаслигини талаб қилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар