60 миллион Канада доллари (45,4 миллион АҚШ доллари) миқдоридаги ютуқ чиққан Lotto Max лотерея чиптаси Квебек провинциясида сотилди. Бу ҳақда Atlantic Lottery ассоциацияси вакиллари маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».

Foto: CTV News

Фото: CTV News

Шунингдек, яна 18 кишига 1 миллион Канада долларидан (760 минг доллар) ютуқ насиб этди. Бу чипталар Канаданинг деярли барча провинцияларида сотилган.

Маълумот учун, 2015 йил октябрида «49 дан 6» лотереясида мамлакат тарихидаги энг йирик — 64 миллион Канада доллари миқдоридаги (49,5 миллион доллар) жекпот ўйналганди.