Майами прокуратураси (АҚШ, Флорида штати) Форт-Лордердейл аэропортида уюштирилган ва беш кишининг ўлимига сабаб бўлган отишмада гумон қилинган Эстебан Сантьягога нисбатан айблов эълон қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Унга нисбатан одамлар ўлимига олиб келган зўравонлик ҳаракатлари ва ўқотар қурол ҳақидаги қонунларни бузганлик айбловлари илгари сурилмоқда.
Associated Press агентлигига кўра, Сантьяго айбдор деб топилган тақдирда ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Изоҳ (0)