Google ва Apple компаниялари ўзларининг Россиядаги онлайн дўконларидан LinkedIn дастурини ўчириб ташлади. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Apple вакиллари бир ой муқаддам компания дастурни Россия ҳудудида блоклаб қўйиш талабини олган эди. Google эса ўзи ишлаётган давлатларнинг қонунларини ҳурмат қилишини таъкидлаб ўтди.
Роскомнадзор агентлиги 2016 йилнинг 17 ноябрида LinkedIn ижтимоий тармоғини Россия ҳудудида блоклаб қўйди. Айтилишича, персонал маълумотларни сақлаш билан боғлиқ қонунчиликнинг кўп маротаба бузилиши бунга сабаб бўлган.
Изоҳ (0)