Россиянинг «Motor» нашри янги авлод Infiniti QX50 консептининг илк суратларини эълон қилди. Концепт-кар тақдимоти 2017 йил бошида Детройт автосалонида бўлиб ўтиши кутилмоқда, автомобиль 2018 йилдан сериялаб ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.
Суратларга кўра, консепт кўп жиҳатдан баҳорда Пекин автосалонида намойиш этилган Infiniti QX Sport Inspiration’нинг прототипига ўхшайди.
Сезиларли фарқлардан фақат орқа томоннинг бошқача безатилганини кўрсатиш мумкин — QX50 нинг орқа чироқлари остида кўргазмавий «жабралар» бор.
Шу билан бирга, консептлар бамперлари ва оптикасининг конфигурациясида ҳам бироз фарқланади. QX50 консепти ҳақида ҳозирча бошқа батафсил ахборот йўқ.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)