Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Дубай расмийлари 135 метрли дунёдаги энг баланд маёқни қуришни мўлжалламоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.

Фото Twitter / @DXBMediaOffice

Фото Twitter / @DXBMediaOffice

Расмийлар режасига кўра, Дубайда Яқин Шарқ ҳамда Шимолий Африка кемалари ва яхталари учун йирик порт пайдо бўлади. Портнинг янги терминалида бир пайтнинг ўзида 6 минг кишигача бўлиши мумкин.

Янги лойиҳа туфайли Дубай портининг умумий имконияти тахминан 50 фоизга ошади ва 4 мингдан ортиқ тўхташ жойига эга бўлади. Лойиҳа қиймати маълум қилинмаган.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар