АҚШнинг амалдаги президенти Барак Обама 10 январь куни хайрлашув нутқи билан миллатга мурожаат қилади. Бу ҳақда, CNN телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Мен буни барчангизга ўтказилган ажойиб кунлар учун миннатдорлик билдириш, охирги саккиз йил давомида мамлакатнинг яхшилик томон интилишини қайд этиш, шунингдек, кейинги йўлимиз қандай бўлиши ҳақидаги фикрларим билан ўртоқлашиш имконияти сифатида қабул қиламан», — дейилади Обаманинг баёнотида.
Обама миллат билан хайрлашув мурожаати 220 йил муқаддам Жорж Вашингтон томонидан ўрнатилган анъана эканлигини қайд қилиб ўтди.
Обама 20 январь куни президентлик ваколатини Дональд Трампга расман топширади.
Изоҳ (0)