Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида кичик саноат зонасини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Вазирлар Маҳкамаси қарорининг лойиҳаси норматив-ҳуқуқий актлар муҳокамаси порталида жойлаштирилди, деб хабар беради «Газета.uz».

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимияти

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимияти

Ҳужжатда таъкидланишича, қарор Янгиернинг саноат салоҳиятини ривожлантириш, инвестициялар жалб қилиш учун мақбул шароитлар яратиш ва кичик бизнес субъектлари томонидан янги ишлаб чиқаришларнинг ташкил этилиши, янги иш ўринлари ҳамда аҳоли даромадларини ошириш мақсадида қабул қилинди.

Саноат зонаси 30 йил давомида ишлайди, бу мухлат кейинчалик узайтирилиши мумкин. Режага кўра, бу ерда текстиль, пойабзал, тери-кўнчилик, экологик хавфсиз кимё, озиқ-овқат, электр техник саноати, қурилиш материаллари, озиқ-овқат маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва бошқа соҳаларда ишлаб чиқаришлар ташкил этилади.

Саноат зонаси иштирокчилари ер солиғи, даромад солиғи, юридик шахслар мулк солиғи, ижтимоий инфраструктурани ободонлаштириш ва ривожлантириш солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўловидан, шунингдек, Республика йўл жамғармаси ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги мактаб, коллеж, лицей ва тиббиёт муассасаларини реконструкция, капитал таъмирлаш ва техник таъминлаш бўйича бюджетдан ташкари жамғармасига мажбурий тўловлардан озод қилинади.

Бундан ташқари, уларни Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган рўйхатлар бўйича ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кириладиган асбоб-ускуна, хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар, металл конструкциялар ва қурилиш материаллари учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштирилиши учун тўловлар бундай мустасно) озод қилиш кўзда тутилмоқда.

Кўрсатилган имтиёзлар уч йил мухлатга тақдим этилади, бунда энг кам ойлик иш ҳақининг 2 минг баробари миқдоридан кам бўлмаган инвестициялар киритилиши кўзда тутилади. Агар саноат зонаси иштирокчисининг йиллик тушуми энг кам ойлик иш ҳақининг минг баробаридан кам бўлса, имтиёзлар бекор қилинади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Фарғонада италиялик аёл ЙТҲ оқибатида вафот этди
Маҳаллий
Жаҳон банки прогнози: Ўзбекистон кейинги икки йилда Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги энг яхши иқтисодий ўсишга эга бўлади
Шоу-бизнес
Қирол Абдулла II ва қиролича Рания бахтининг акс томони: Иордания қироллик оиласининг сирлари ва фожиалари