Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия мудофаа вазирлигининг Сочида қулаган Ту-154 самолёти 250 метр баландликка кўтарилишга улгуриб, сўнг ҳалокатга учраган. Бу ҳақда Россия армияси авиация парвозлари хавфсизлиги хизмати бошлиғи Сергей Байнетов маълум қилди, деб хабар беради «Ведомости».

Фото: «Авиапанорама»

Фото: «Авиапанорама»

Унинг сўзларига қараганда, самолёт ҳавода 70 секунд бўлган.

«Бу эшелонда тезлик соатига 360–370 километр бўлади», — деди мудофаа вазирлиги вакили.

Шунингдек, у ҳаво кемаси командири айтган бир гап бортда ўзига хос вазият ҳукм сурганини кўрсатишини баён этди.

«Ҳаммаси одатдагидай бўлган, аммо командирнинг бир жумласи борки, унинг таҳлили бошқача вазият бошланаётганини ва ривожланаётганини кўрсатади. Ҳозирча бундан бошқа ҳеч нарса била олмаймиз», — таъкидлади Байнетов.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Геноцидда гумонланаётган эркак, соҳилга чиқиб қолган ўлик акула, Россия кунига тайёргарлик — 9 июнь суратлари 
Қозоғистон
Қозоғистонда йирик ўрмон ёнғини: 3 киши ҳалок бўлди, Тўқаев ёнғин зонасига боради (видео)
Дунё
Медведев АҚШнинг бошқа мамлакатлардаги ҳарбий амалиётларини санаб ўтди ва Оқ уйни “жим бўлишга” чақирди