Тошкентнинг Шота Руставели ва Миробод кўчалари кесишмасидаги айланада Coca-Cola юк машинасига ортилган маҳсулотлар тўкилиб кетди. Бу ҳақда Telegram’даги «Водители Ташкента (Drivers.uz)» гуруҳида фотохабар қолдирилган.

Foto: “Voditeli Tashkenta (Drivers.uz)”

Фото: «Водители Ташкента (Drivers.uz)»

Ҳодиса натижасида айлана атрофида кичик тирбандлик юзага келган. Суратда йўлга тўкилган шиша идишлар чил-чил сингани, унинг қолдиқлари йўлнинг маълум бир қисмини эгаллаб олганини кўриш мумкин.

Ҳодиса қандай юз бергани, унинг бошқа иштирокчилари ва жабрланувчилар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.