Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ўзстандарт» агентлиги томонидан «Ўздавэнергоназорат» ДИ билан биргаликда Маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланиб, мос равишда 2736 сон билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олинди. Бу ҳақда «Ўзстандарт» матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: «Ўзстандарт» агентлиги

Фото: «Ўзстандарт» агентлиги

Низомнинг асосий вазифаси — қиёслашни ташкиллаштириш ва ўтказиш жараёнини оптималлаштириш, уни истеъмолчи учун соддароқ ва қулайроқ қилиш. Электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш бўйича янги қоидалар мулкдорни инстанцияларга ортиқча қатнашдан озод этади, бу мажбуриятларни мутахассислар — туман электр таъминоти корхоналарининг вакиллари ўз зиммасига олади.

Ҳужжатга асосан, электр таъминоти ташкилоти электр энергия ҳисоблагичларини қиёслашдан ўтказиш учун жавобгар ҳисобланади. Бироқ мулкдорлар ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказишга тўсқинлик қилмасдан, аксинча, уни самарали ўтказиш учун барча шароитларни яратиши керак.

Қиёслаш электр таъминоти ташкилотининг ташаббусига кўра амалга оширилган ҳоллар ҳам бўлиши мумкин. Бундай вазиятда қиёслашни ўтказиш учун барча харажатларни у ўз зиммасига олади, прибор мулкдори томонидан қоида бузилиши юзага келган ҳоллар бундан мустасно.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Китоб
“Шайтон китоб тимсолида ҳаётимга кириб келган ва барча нарсани ўзиники қилиб олган эди…” “Қора китоб” асари ҳақида
Дунё
Юзга тушган чандиқ, қулдорларга қарши кураш ва театрда отиб кетилган президент — Линкольн. Халқ орасида энг машҳур АҚШ президенти тақдири
Кино
“Ёнарқўнғизлар қабри”, “Юрак шивири”, “Мушукнинг қайтиши”  — Япон режиссёрларининг энг яхши анимелари